Innovatsion texnologiyalar

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 20172021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши хозирги вақтда амалда бўлган кўплаб соҳаларни қайта кўриб чиқиш, модернизация қилишни тақозо этмоқда. Жумладан, ўрта бўғин ишчи кадрларини етказиб берувчи, мажбурий таълимнинг бир бўлаги ҳисобланган мактабгача таълим, мактаблар ва ўрта махсус, касб-хунар таълими тизимлари ҳам тубдан ислоҳ қилинмоқда.

ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Маълумки, тараққиёт ўзгаришларсиз амалга ошмайди, шундай экан, мамлакатимизда олиб борилаётган барча ишларда янгилик, ўзгаришлар ва изчилликларни талаб этмоқда. Кечаги ютуқлар билан бугунги замонавий талабларга мос келмай қолмоқда. Шу жумладан мана шундай ўзгаришлар мамлакатимизнинг таълим тизимида хам амалга оширилиб келмоқда. Замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжларни албатда таълим жараёнисиз  тасаввур қилиб бўлмайди. Таълим жараёни сифат қанчалик юқори бўлар экан самарадорлик хам юксалиб бораверади. Мана шу таэлим жараёнининг сифатини таъминлайдиган манбалардан бири бу таълим жараёнига янада янгича ёндашув, Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек Янгича ёндашув – Инновацион ёндашув ҳисобланади.

Таълимда янгича ёндашув бу — педагогик технологияларнинг замонавий билим, кўникма ва талаблар билан чамбарчас боғлиқ бўлган инновацион таълим технологиялари ҳисобланади.

ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ НИМАЛАРНИ ТАЛАБ КИЛАДИ?

Ривожлантирувчи таълим технологиялари ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятини ҳисобга олган холда, ўқув материалини ўзлаштиришга шароит яратади. Фақат бу технология турини тан­лаш дарс ва машғулотда қайси даражадаги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш назарда тутилганига боғлиқдир.

Бунда мотив (истак, майл, қизиқиш), мотивация (сезиш, акс этиш, истак, хоҳиш хосил қилиш, ўз олдига қўйган мақсадни ифодалайди) хам мухим ахамият касб этади.

Таълим-тарбия жараёнининг фаол субъектлари ўқи­тувчи ва ўқувчилар бўлиб, бутун машғулот давомида ўқувчиларнинг фаоллиги ва қизиқувчанлигини мунтазам ра­вишда ривожлантириб бориш мақсадини кўзда тутади. Ўқув омилларини яратишга асосланган инновацион техноло­гия ўқувчиларни ўзлаштириш фаолиятига тезкор жалб қилиш имконини беради. Ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабат инсонпарварлик мезонлари асосида ташкил этилиб, эришилган ютуқлардан завқланиш, ўқув фаолиятига масъулиятли ёндашиш ҳамда ўзаро ҳамкорликда ижодий фаолиятни йўлга қўйишга ундаши керак.

Бунда ўқитувчи дарсни тўғри ташкил этиб, таълимнинг хилма-хил усулларини қўллаш, ўқув ишларида ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, уларда эзгу фазилатларни таркиб топтиришга эришилади. Яъни ўқувчини би­лим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу харакатларини аста-секин кўникмага айлантириб бориш мақсадида, ташаббускорлик, қатъийлик, ҳар қандай қийинчиликларни енга билиш, ижодий фазилатларни шакллантириш, соғлом фикрлаш, ўз эътикоди, ғурури, бурчини англаш, мушохада қилишга ўргатиш, унга шу каби характерга хос ижобий хислатларни таркиб топтириш асосида тарбиялайди.

Зеро, тизимдаги ютуқларнинг асоси — мактабларда ташкил этиладиган дарс жараёнининг  сифати билан белгиланади. Ўқув соатларида ўқувчиларга етарли билим бериш, ҳаётий кўникмаларни ошириш ва малакаларни шакллантириш, ижодий ва дўс- тона муҳитни ярата олиш ўқи- тувчининг касбий маҳоратига боғлик.

Ўқитувчи инновацион технологиядан фойдаланишда касбий махоратни таъминлашнинг воситаси сифатида қуйи- дагича ёндашмоғи лозим:

* давлат таълим стандар- тига мос келадиган таълим- тарбия мақсадини аниқ ва равшан белгилаш, натижада маълум вақт ичида унга эришишни таъминлайдиган ижо­бий натижа тўғрисида хулоса қилиш;

* педагогик тизимда белгиланган мақсадга тўғри ке­ладиган ўқув-тарбиявий жараён мазмунини ўқув дастури бўйича чуқур эгаллаш, мун­тазам равишда ўз педагогик маҳоратини илмий-техникавий тараққиёт талабларига мос холда иш юритиш;

* педагогик тизимнинг таркибий элементи сифатида дидактик жараённи амалга ошириш талаблари билан танишиш;

* дидактик жараённи амал­га оширишда ўқитишнинг са­марали шаклларидан фойдалана олиш;

* педагогик тизимнинг иштирокчиси бўлган ўқувчининг таълим мазмуни ва тарбия таъсирини қай даражада эгаллаётганлигини энг мақбул усуллар ёрдамида доимо на­зорат килиш.

* Ўқитувчи технологияларни шундай қўллай олиши керакки, ўқувчилар маълумотларни қай­та таҳлил қила олсин. Ўқувчи ззлаштирган билимини ахборот сифатида тўпласа, ахборотларни танласа ва қайта ишласа, хаёти давомида қўлласа, билишнинг учта босқичига риоя килсагина, билим кўникма ва малакага айланади.

Fargona shahar xalq talimi bolimi tasarrufidagi 37-orta talim maktabining rasmiy sayti